Иқтисодиёт | 16:40 / 01.02.2023
30006
2 дақиқада ўқилади
Реклама

ОКМК: январь ойида экспорт режаси 131% га бажарилди

Фото: ОКМК

Олмалиқ кон-металлургия комбинати 2023 йилнинг январь ойи экспорт режасини 131% га бажарди. Айтиш жоизки, ОКМК маҳсулотлари асосан Туркия, Россия, Беларус, Қозоғистон, Болгария, Озарбойжон, Қирғизистон, Польша, Тожикистон, Нидерландия, Хитой каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Шунингдек, комбинат маҳсулотлари янги бозорларга хусусан, Сенегал, ЖАР, Австрия, Испания, Финландия ва Сингапур каби давлатларга ҳам маҳсулотлар юборилмоқда.

Фото: ОКМК

Жорий йилнинг январь ойида 45,1 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.

Маҳсулотлар кесимида оладиган бўлсак, 29,1 млн долларлик мис маҳсулотлари (3,4 минг тонна), 6,6 млн долларлик рух метали (2,1 минг тонна) ва 9,4 млн долларлик бошқа турдаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

Фото: ОКМК

Эътиборлиси, Нидерландия давлатига 8,8 млн долларлик (126 тонна) молибден маҳсулотлари экспорти амалга оширилди, бу кўрсаткич режага нисбатан 180% ни ташкил этди. 

Фото: ОКМК

Сўнгги пайтларда нодир металлар, молибден ва вольфрам маҳсулотларига дунё бозорида талаб ортиб бормоқда. Бунда комбинатнинг Самарқанд вилоятида жойлашган Ингичка конидаги техноген чиқиндиларидан вольфрам металини олишни бошлагани муҳим аҳамият касб этади.

Фото: ОКМК

ОКМК Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид