Жамият | 17:34 / 05.05.2018
3749
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида давлат активлари ва кўчмас мулк объектларини сотиш фақат электрон савдолар орқали амалга оширилади 

Тошкент вилояти 2018 йилнинг 10 майидан бошлаб давлат активлари ва кўчмас мулк объектларини сотиш фақат «E-ijro auksion» электрон савдо майдончасида онлайн-аукцион шаклида ташкил этиладиган электрон савдолар орқали амалга оширилади.

Сотувдаги объектлар тўғрисидаги маълумотларни Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасидан ҳамда Давлат рақобат қўмитасининг privatization.gkk.uz ва «E-ijro auksion»нинг www.e-auksion.uz сайтлари орқали олиш мумкин.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, электрон савдоларда иштирок этиш тартиби www.e-auksion.uz сайтида келтирилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид