Жамият | 19:26 / 08.10.2025
2776
2 дақиқада ўқилади

“Дардни ичга ютиш - депрессияни кучайтиради”

Kun.uz жамиятда суицид ҳолатлари таҳлилига ёндашаркан, суҳбатда қатнашганлар фикрича, депрессия, ўз фикрини билдира олмай, тушкунликка тушиш, ҳаётдаги мақсадларидан айрилиш - суицид томон юришга сабаб бўлади. Ижтимоий фаол Дилрабо Норқулова фикрича, дардни ичга ютиш - депрессияни кучайтиради.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

“Жамиятимизда руҳий муаммолар ҳақида гапиришдан қўрқув бор. Ҳаммасини ичига ютишга ўрганиб, мослашиб қолганмиз. Кўпчилик ҳанузгача “психологга бориш”ни заифлик, “депрессия”ни эса иродасизлик деб билади ва ички оғриғини яширади, ёрдам сўрашдан тортинади. Бу эса руҳий тушкунлик хавфини янада оширади”, — дейди у.

Мутахассисга кўра, суициднинг илдизи кўпинча муаммоларни яшириш ва уни атрофдагилар эшитмаслигида бўлади. Одам изтиробларини кимгадур айтиб ёки санъат орқали тўкиб-сочиб, ичидан чиқариб юбориши керак. Дардлар тўпланиб, чуқур депрессияни ҳосил қилади ва суицид хавфини оширади.

Интервюни тўлиқ ҳолда Kun.uz’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид