Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда баъзи мигрантлар «қимматлагани» эълон қилинди
Россиялик иш берувчиларга Бангладеш, Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий ва Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан келган ишчиларга қараганда марказий осиёликлар қимматроқ туша бошлади.
Фото: Бизнес Online
Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа собиқ иттифоқдош республикалардан келган меҳнат мигрантлари россиялик иш берувчиларга Бангладеш, Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий ва Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан келган ишчиларга қараганда қимматроқ туша бошлади. Бу ҳақда Мега-Персонал аутсорсинг компанияси ривожланиш бўйича директори Роман Игнатев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қурувчи компаниялар ишчиларни иложи борича Россиядан узоқроқ ўлкалардан қидирмоқда, чунки улар ишлаб чиқаришни арзонлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
«Бангладеш, Хитой, Ҳиндистондан келган одамлар ойига 700-800 доллар ишлаб топишни хоҳлайди. Агар биз МДҲ фуқароларини, яъни ўша патент эгаларини олсак, улар камида 1000 доллар ва ундан кўпроқ пул ишлашни хоҳлайди», деб тушунтирди Игнатев.
Қайд қилинишича, Осиёдан келган кадрларга қизиқиш сўнгги йилларда ортиб бормоқда, чунки ички бозорда ишчи қўлларининг сурункали танқислиги юзага келган, деди Ex Libris алоқа агентлигининг бошқарувчи ҳамкори Иван Ричков. Қурилиш таннархини ушлаб туриш керак, шунинг учун Бангладеш, Ҳиндистон, Хитой, Ветнам ва Шри-Ланка каби виза режими ўрнатилган мамлакатлардан келган қурувчилар, монтажчилар, саноат ва инфратузилма объектлари учун ишчилар жозибали кўринади.
Россия президентининг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун халқаро ташкилотлар билан алоқалар бўйича махсус вакили Борис Титов аввалроқ таъкидлаганидек, Ҳиндистон улкан ишчи кучи ресурсига эга ва бу борада Россияга ёрдам бериши мумкин. Дубай асосан ҳиндистонлик ишчилар, меъморлар ва девелоперлар томонидан қурилган ва умуман олганда, меҳнат миграцияси Ҳиндистон учун «валюта тушумларининг кучли манбаидир», деб эслатди у.
Сўнгги йилларда Россия ҳиндистонлик мигрантлар учун квотани кўпайтирмоқда. Масалан, жорий йилда бу кўрсаткич 17,7 минг кишини ташкил этиб, тўрт йил олдингига нисбатан 22 баробар ошган.
Мавзуга оид
09:04
Россия бензин экспортини июл охиригача тўхтатди
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
09:57 / 02.04.2026
Айрим ўзбекистонликлар Владивосток аэропорти орқали Россияга киритилмади
08:52 / 02.04.2026