Ўзбекистон | 16:59 / 21.10.2022
14234
2 дақиқада ўқилади

Фототаққос: Ёмғир Тошкентни чангдан қутқара олмади

Тўрт ой ичида биринчи марта ёғган ёмғирдан кейин шаҳар аҳолиси ниҳоят мусаффо ҳаводан нафас олди. Бир муддат Тошкентдан шимоли-шарқдаги тоғлар ҳам аниқ-тиниқ кўриниб турди. Лекин афсус, ҳаводаги бу тозалик узоқ давом этмади, шаҳарни яна ғубор қопламоқда. Осмондаги чанг телефондан олинган суратларда ҳам кўриниб турибди.

Яқинда атмосфера ҳавосининг ифлослангани бўйича дунёнинг йирик шаҳарларини ортда қолдириб, рейтингни «забт этган» Тошкент ҳавоси қисқа бўлса-да ёмғирдан сўнг яхшиланди. Буни метеорологик қурилмаларсиз, табиий равишда ҳам сезиш мумкин.

Фото: Давронбек Тожиалиев / Facebook.com

Афсуски, ҳаво ифлосланишига сабаб бўлаётган ҳодисаларни бартараф қилмас эканмиз, ёмғир ва қорлар ҳам бизга ёрдам беролмаслиги мумкин.

IQAir порталидаги онлайн индексга кўра, ёмғир ёғганидан сўнг нормаллашган Тошкент ҳавоси бугунги келиб, яна «заиф гуруҳлар учун носоғлом» бўлиб қолган.

Чунки, ёмғир тўхтагач яна автомобиллардан чиқаётган турли газлар, қурилиш ва саноатдан чиқаётган чанг ва зарарли моддалар осмонга кўтарилишни бошлади.

Кўплаб дарахтлари аёвсиз кесиб ташланган пойтахт яшил дунёси чангларни ютиб улгурмаяпти.

Боз устига куз фасли бошлангани сабабли асосий «кислород ишлаб чиқарувчилар» аллақачон баргларини тўкишни бошлаган.

Гидрометеоролог Эркин Абдулаҳатов ҳам бу чанглар бошқа жойдан учиб келган эмас, ўзимизда бир неча ҳафтадан буён тўпланиб қолаётган маҳаллий чанг эканлигини айтган эди.

Kun.uz мухбири томонидан бугун, 21 октябрь куни эрталаб олинган ушбу суратларда ҳам Тошкент осмони узра чанглар тўпланаётганини кўриш мумкин.

Мавзуга оид