Портлаш ижрочилигида гумон қилинган шахс полицияга келди, бошқа гумонланувчи сурати пайдо бўлди
Санкт-Петербург метросидаги терактни амалга оширишда гумонланган ва ОАВ орқали сурати тарқатилган шахс полиция бўлинмасига келди ҳамда ўзининг бу ишга алоқадор эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берган.
«У ўз суратини телевизор орқали кўргач, қўрқиб кетган ва ўзи полицияга келган», — деган ҳуқуқ-тартибот органларидаги манба.
Шу тариқа, ушбу шахс терактга алоқадор эмаслигини исботлаган.
Портлашдан кўп вақт ўтмасдан «Фонтанка» нашри видеокузатув камералари асосида Санкт-Петербург метросидаги терактни содир этгани гумон қилинган шахс суратини намойиш қилганди.
Эндиликда «Пятый канал» терактга алоқадор сифатида иккинчи гумонланувчи фотосуратини тарқатди.
«Портлаш бўйича икки киши қидирилмоқда: бири «Сенная площадь» бекатидан «Технологический институт» бекатига ҳаракатланган поезд вагонида бомба қолдириб кетган, иккинчиси «Площадь Восстания» бекатига портловчи қурилма жойланган рюкзак қўйган», — деган агентлик суҳбатдоши.
Шу билан бирга «Интерфакс» агентлиги ҳуқуқ тартибот органларига асосланган ҳолда Санкт-Петербург метросида худкуш ўзини портлатгани ҳақида хабар берди.
«Талқинлардан бирига кўра Петербург метросида портловчи қурилмани террорчи ҳаракатга келтирган. Дастлабки маълумотларга кўра у Ўрта Осиёдан келган, 23 ёшли йигит», — деган манба.
Петербурглик адвокат Марина Козлова Петербург теракти ижрочисини кўргани ҳақида айтди. У ФСБ сўровида бўлди. Козлованинг сўзларига кўра, у соат 14:30да Марат кўчасидан Звенигородская кўчасига кетаётганида шубҳали шахсни кўргани ҳақида кўрсатма берган. Козлова бу вақтда машинада бўлган ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётганди. У ушбу шахс интернетда гумонланувчи сифатида сурати тарқатилган йигит эканини таъкидлаган.
3 апрель куни Санкт-Петербург метросида теракт юз берди: «Сенная плошчад» ва «Технологический институт» бекатлари оралиғида қўлбола портловчи ускуна ҳаракатга келди. Портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ одам жабрланди. Бундан ташқари, «Плошчад Восстания» бекатида яна бир бомба топилиб, зарарсизлантирилди. Ҳозирча ҳеч бир ташкилот мазкур теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.
Мавзуга оид
15:39 / 19.11.2024
Петербургда Ўзбекистон фуқаролари қонуний тарзда иш билан таъминланади
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
17:04 / 22.10.2024
Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган
12:00 / 12.10.2024