Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон Афғонистон бўйлаб зарбалар йўллади
Толиблар ўнлаб кишилар ҳалок бўлганини хабар қилмоқда.
Фото: Видеодан кадр
Покистон армияси 22 февралга ўтар кечаси Афғонистон бўйлаб йўллаган авиазарбалар оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлган ва яраланган, ракета зарбалари остида қолганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.
Афғонистон мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Нангархар ва Пактика вилоятларидаги тинч аҳоли яшовчи ҳудудлар зарбага учраган. Толиблар бу ҳужумни «Афғонистоннинг ҳудудий яхлитлиги ва халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши» деб атади.
Нангархар вилояти расмийси BBC мухбирига айтишича, зарбалардан бири Шаҳобиддин исмли шахснинг уйига берилган, натижада унинг оила аъзоларидан 20 га яқин киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлган.
Расмий Исломобод эса жангариларнинг Покистон ва Афғонистон чегараси бўйлаб жойлашган лагерлари ва бошпаналари ўққа тутилганини маълум қилган.
Покистон Ахборот ва телерадиоэшиттириш вазирлиги баёнотида айтилишича, мамлакатда тақиқланган «Таҳриқ-и-Толибон Покистон» ва «ИШИД Хуросон» гуруҳлари, шунингдек, уларнинг бўлимлари жангарилари ҳужум нишонлари бўлган.
Вазирлик бу зарбалар феврал ойида Покистон ҳудудларида, жумладан пойтахт Исломободда содир этилган терактлар учун масъул бўлган ҳамда Афғонистон ҳудудида яширинган гуруҳлар учун «жазо» эканини қайд этган.
Маҳаллий манбаларга кўра, 22 феврал тонгида «Толибон» Покистон билан чегарага қўшимча кучларни юбормоқда, хусусан, Торкхам чегара-назорат ўтказиш пунктига 40 автомобил ва 250 ҳарбийдан иборат дастлабки гуруҳ етиб борган.
Мавзуга оид
21:22 / 03.04.2026
Ўзбекистонда яна ер қимирлади
17:49 / 01.04.2026
Хитой ва Покистон Яқин Шарқдаги урушни тугатиш режасини таклиф қилди
21:20 / 30.03.2026
Покистонда «яқин кунлар ичида» АҚШ ва Эрон музокаралари ўтказилиши мумкин
18:21 / 30.03.2026