Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд натижа қайд этди
Покистонда ўтказилган IX “Жамоа руҳи” халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги разведкачилари 97,3 фоиз натижа билан ғолиб бўлди. Ҳарбийлар 90 км масофани 33 соат-у 34 дақиқада босиб ўтиб, “ярадор”ни ташиш бўйича ҳам мутлақ рекорд ўрнатди.
Фото: Мудофаа вазирлиги
Покистонда ўтказилган нуфузли IX “Жамоа руҳи” халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги разведкачилари энг юқори натижани қайд этиб, 97,3 фоиз кўрсаткич билан 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Малайзия (82,1 фоиз), учинчи ўринни эса АҚШ (76,4 фоиз) эгаллади.
Мусобақада дунёнинг 19 та давлатидан 34 та жамоа иштирок этган. Шартларга кўра, иштирокчилар 90 километр масофани босиб ўтиш асносида 31 марта турли мураккаб тўсиқлар ҳамда амалий тест синовларини бажариши лозим бўлган. Ўзбекистон жамоаси мазкур масофани 33 соат-у 34 дақиқада якунлади.
Шунингдек, ҳарбийлар 80 килограмм вазндаги “ярадор”ни 5 км масофага ташиш бўйича 27 дақиқада мутлақ рекорд ўрнатгани қайд этилди.
Мавзуга оид
17:49 / 01.04.2026
Хитой ва Покистон Яқин Шарқдаги урушни тугатиш режасини таклиф қилди
21:20 / 30.03.2026
Покистонда «яқин кунлар ичида» АҚШ ва Эрон музокаралари ўтказилиши мумкин
09:10 / 25.03.2026
Покистон Эрон бўйича музокаралар учун майдон таклиф қилди
18:39 / 20.03.2026