Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Payme’да Telegram-ботлар орқали тўловни амалга ошириш имкони пайдо бўлади
Telegram мессенжери янги 4.0 версиядан бошлаб илова ичида маҳсулот ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини яратгани ҳақида маълум қилган эдик. Тез орада ўзбекистонлик фойдаланувчилар ҳам бу функциядан Payme тўлов тизими орқали фойдаланишлари мумкин бўлади.
"Bot Payments системаси Ўзбекистонда тез орада ишга туширилади. Ҳозирги вақтда Telegram мутахассислари билан ҳамкорликда техник ишларни якунлаш жараёни кетмоқда. Бот асосчилари Payme'дан юридик шахс Paycom системасига сифатида уланиб, кабинетда рўйхатдан ўтишлари ва ботни ишга туширишлари керак бўлади. Бу усул Telegram'нинг ичида тўловларни амалга оширишга имкон беради. Бунда фойдаланувчининг карта маълумотлари хавфсизлиги стандартига тўлиқ риоя қилинади", – дея Payme бош директори Дания Усманованинг сўзларидан иқтибос келтирди Kommersant.uz.
Мавзуга оид
16:46 / 19.05.2026
Тўлов қилишда қайси усулларни танлаймиз ва бунда ким етакчилик қилмоқда?
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
23:06 / 22.04.2026