Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмаси тасдиқланди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги телеграм канали хабарига кўра, қарор билан қуйидаги тузилмалар тасдиқланди:
Бош вазирнинг котибияти, протокол хизмати ва матбуот хизмати;
Ҳукуматнинг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили котибияти;
Халқаро ҳамкорлик бўлими;
Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими;
Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти;
Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;
Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари котибиятлари;
Ҳукумат аппарати бошқарувчиси, унинг ўринбосарлари, котибиятлари ва ҳукуматнинг функционал бўлинмалари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Очилбой Раматов лавозимини сақлаб қолгани ва унга янги вазирлик раҳбарлиги топширилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
10:12 / 10.03.2026