Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 80та янги авлод электробуслари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид кўрсатмалари ва ҳоким Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан Андижон вилоят жамоат транспорти тизимида янги давр бошланди. Ушбу ташаббуслар доирасида тадбиркор Давронжон Сулаймонов томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган “САМBELL” русумидаги электробуслар вилоятга олиб келиниб, шаҳар йўналишларига қўйилди.
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси ҳамда тадбиркор Давронжон Сулаймоновнинг сайи-ҳаракатлари самараси бўлган электробуслар шаҳар кўчаларида белгиланган йўналишларда ҳаракатланмоқда.
“Энг муҳими, электробусларда йўловчилар учун барча қулайликлар яратилган: замонавий кондиционер тизими, кенг салон, хавфсиз ҳаракатни таъминловчи электрон бошқарув тизимлари ва кузатув камералари билан жиҳозланган.
Электробусларнинг асосий афзаллиги — уларнинг экологик тозалиги ва иқтисодий самарадорлигидир. Ушбу транспорт воситалари атмосферага зарарли моддалар чиқармайди, ёқилғи сарфи талаб этилмайди ҳамда ҳаракат вақтида шовқин даражаси паст бўлади”,-дейди тадбиркор Давронжон Сулаймонов.
Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Мавзуга оид
09:17 / 21.03.2026
Андижон вилоятида «Қуруқ порт» қурилади
09:20 / 03.03.2026
819 млн сўмлик олтинни чегарадан яширинча олиб ўтишга уринганлар ушланди
13:24 / 28.02.2026
Ётоқхона уйидан квартира “олиб бериш” ваъдаси: тезкор тадбир натижаси
13:51 / 26.02.2026