Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил якунигача барча шаҳар ва туманларда «Ақлли шаҳар» тизими жорий қилинади
Урганчда «Ақлли шаҳар» тизими ишга туширилди, бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ қилинади. Бу ҳақда президент раислигида сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Йиғилишда ҳудудларда ҳам яхши мисоллар мавжудлиги қайд этилди.
Масалан, Урганч шаҳрида сунъий интеллект асосида «Ақлли шаҳар ишга туширилди.
Ситуацион марказ ташкил қилиб, электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти, бошқарув-сервис компаниялари, транспорт, йўл, ободонлаштириш ва чиқинди корхоналари ягона тизимга уланди.
Ҳар бир йўналишдан келиб тушаётган мурожаатларни сунъий интеллект асосида таҳлил қилиб, тезкор комплекс ечим бериш йўлга қўйилган. Шу орқали йилига 16 миллиард сўм тежашга эришилди.
Вилоят марказлари ва пойтахт туманларининг барча ҳокимларига Урганчдаги тажрибани ўрганиб, йил якунигача ўз ҳудудларида жорий қилиш топширилди.
Бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарларига ҳам соҳанинг ичига кириб, сунъий интеллектни татбиқ этиш имкониятларини ишга солиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Мавзуга оид
09:00 / 11.11.2025
NVIDIA билан ҳамкорликда ОТМ ва саноат учун AI инфратузилмаси йўлга қўйилади
20:08 / 28.10.2025
Ҳар ҳафта миллиондан ортиқ одам ChatGPT билан ўз жонига қасд қилиш ҳақида суҳбатлашади
21:28 / 27.10.2025
Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази ташкил этилади
19:29 / 27.10.2025