12:24 / 13.03.2023
10686

Конституциявий суд: Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қабул қилган Ўзбекистон Республикаси конституциясининг янги таҳрири лойиҳасини референдумга қўйишга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмади, деб хулоса берди Ўзбекистон Конституциявий суди.

Фото: Конституциявий комиссия матбуот хизмати

Бу ҳақда 13 март куни Конституциявий суд мажлисида маълум қилинди.

Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳаси амалдаги Конституция, бошқа ҳамма қонунлар ва Ўзбекистоннинг халқаро ҳужжатларига тўлиқ мос келади, деди Конституциявий суд раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.

Конституциявий суд раиси ўринбосари Асқар Ғофуровнинг сўзларига кўра, Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар натижасида мавжуд 128 та модда 155 тага кўпаяётгани, шундан 91 та моддага концеуптуал ўзгартиришлар киритилаётгани инобатга олиниб, Конституциявий суд Конституцияни янги таҳрирда баён этиш асосли деб топган.

Фото: Конституциявий комиссия матбуот хизмати
Фото: Конституциявий комиссия матбуот хизмати

Конституцияни янгилашга оид қонунни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 10 март куни қабул қилган эди. Қонунни тез орада Сенат маъқуллаши кутиляпти. Шундан кейин 3 кун ичида қонун матни эълон қилинади. Референдум – 30-апрелда.

Қонунни президент имзолаши кўзда тутилмаган. Маълум қилинишича, конституциявий ўзгаришлар референдум натижалари эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Фото: Конституциявий комиссия матбуот хизмати
Top