Жамият | 22:38 / 11.01.2024
24052
1 дақиқада ўқилади

Тоғ чўққисидаги чўпон, эшак минган қариялар ҳамда от чоптирган тоғ қизи – Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоғидан фоторепортаж  

Ўзбекистоннинг тоғ бағрида жойлашган эксклав ҳудуди – Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоғида 7 мингга яқин аҳоли яшайди. Бир муддат ёпиқ ҳолатда бўлган бу икки масканда бугунга келиб туризм ривожланяпти. Kun.uz мухбири ҳудудда бўлиб, қишлоқ ҳаётидан фоторепортаж тайёрлади.  

Сўлим қишлоққа бориш учун Водилдаги чегара постидан ўтиш керак. Фарғона тумани таркибига кирувчи бу икки қишлоқ ҳар доим ҳам сайёҳларнинг эътиборида бўлиб келган. 

Шоҳимардон ва Ёрдон аҳолиси чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. Деярли ҳар бир ёрдонликнинг тоғ бағрида боғи, қўрасида эчкиси, қорамол ва қўйи бор. Қишлоқда олма, нок, ўрик ва ёнғоқ яхши ҳосил беради. Бу икки қишлоқда етиштирилган картошканинг мазаси бошқача. Чунки у қор сувидан суғорилади.

Шоҳимардон ва ёрдонликлар бозорликни Водил қишлоғидан қилишади. Ҳафтанинг якшанба куни қишлоқ аҳли Водил бозорига картошка, ўрик, олма олиб тушиб сотиб кетишади.

Чўпон Абдуғани ота

Эшакка омоч қўшган Ўктам деҳқон

83 ёшли Раҳматулло ота турмуш ўртоғи Салима буви билан
Ёрдонлик 92 ёшли Сирожиддин ота

Ёрдонликларнинг “эшак” транспорти
Юпқа тайёрланиш жараёни

Сарвар Зиёев,
Kun.uz

Мавзуга оид