Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Ғаниев ҳақида: «У кимгадир ёқади, кимгадир ёқмайди. Лекин садоқати бор одам»
Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Давлат раҳбари Фарғона вилояти ҳокимини лавозимга тасдиқлашдан олдин вилоятнинг аввалги ҳокими – Шуҳрат Ғаниев ҳақида фикр билдирди.
«Ғаниевнинг энг катта фазилати – у ҳалол одам, у ҳаловати йўқ одам, ўзини юз фоиз шу ишга бағишлаган.
У кимгадир ёқади, кимгадир ёқмайди. Лекин садоқати бор одам. Оғир синовли йилларда ўзини кўрсатди. У қишлоқ хўжалигида ҳам ўзининг қаттиққўллиги билан катта ишлар қилишига ишонаман. Шуҳрат Мадаминовичга омад тилайман», – деди Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, Шуҳрат Ғаниев 2011–2012 йилларда Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлган, 2012 йилдан буён Фарғона вилояти ҳокими сифатида ишлаган.
Ўтган йилнинг 25 сентябрь куни Қонунчилик палатаси депутатлари бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шуҳрат Ғаниев номзодини маъқуллади, 29 сентябрь куни президент Шуҳрат Ғаниевни бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқлади.
Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Хайрулла Бозоров ҳозирда Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
10:16 / 12.11.2024