Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда яшин уриши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки нафари яраланди
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида фуқароларни яшин уриши ҳолати кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Фото: AP Photo / Rodrigo Abd
Бугун, соат 11:45 да Деҳқонобод тумани “Откамар” МФЙда ноқулай об-ҳаво шароити натижасида 3 нафар фуқарони яшин урган.
Воқеа оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, икки нафар фуқаронинг бирига тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга рухсат берилган. Иккинчи фуқарога туман тиббиёт бирлашмасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
“Фуқароларимиздан ноқулай об-ҳаво шароитида хавфсизлик чораларига амал қилишни сўраб қоламиз”, дейилади ФВВ хабарида.
Бундан аввал “Ўзгидромет” Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ва шамол кутилаётганидан огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
14:21 / 08.04.2026
Қашқадарё ва Жиззахнинг тоғли ҳудудларида қор ёғди
00:00 / 05.04.2026
Қашқадарёда табиатга 248 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
09:48 / 23.03.2026
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис пора билан ушланди
12:12 / 20.03.2026