Ўзбекистон | 16:59 / 08.06.2019
4219
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда халқаро конгресс-кўргазма тадбирларни ўтказувчи корхона ташкил этилди

Иллюстратив фото

Конгресс-кўргазма тадбирларини давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражаларда ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарор билан, Delta city халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳузурида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” ДУК негизида InterForum ДУК ташкил этилди.

InterForum кейинчалик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ўтказилади ва унинг таъсисчилигида меҳмонхона хизматини кўрсатувчи InterHotel МЧЖ ташкил этилади.

InterForum’нинг асосий вазифаси халқаро конгресс-кўргазма тадбирларни ўтказиш ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид