Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan Россияда Ravon’нинг иккита янги моделини тақдим этади
Асакадаги GM Uzbekistan заводи Chevrolet Tracker мини-кроссовери ва янгиланган Chevrolet Cobalt’ни ишлаб чиқара бошлайди. Россия бозорида автомобиллар Ravon бренди остида сотилади.
Янги моделлар савдоси 2019 йилда бошланиши режалаштирилган, бироқ уларнинг тақдимоти жорий йилда ўтказилади, деб хабар бермоқда CA-news.
Янги Ravon R4 – бу олд узатмали бюджетли седан. Унинг ташқи кўриниши биринчи сериядаги Chevrolet Cobalt билан деярли бир хил, бироқ у бироз замонавийлаштирилган. Янгиликлар орасида – яхшиланган олд оптика ва орқа фонарлар. Радиатор панжараси ҳамда кузов элементларида ҳам ўзгаришлар юз берди. Ўзгаришлар салоннинг ички қисмида ҳам бор.
2018 йилда Ravon R4 бозорга чиқиши билан Ravon Gentra сотуви тўхтатилади – Ravon қаторининг энг қиммат ва россиялик ҳайдовчиларда оммабоп бўлмаган модели.
Россияда яқинда тақдим этиладиган иккинчи модель - Ravon Tracker. У шаҳар кроссовери бўлиб, 2017-модель йилидаги Chevrolet Trax’нинг модификацияси. Янгиланган автомобиль Chevrolet Corvette, Malibu ва Volt каби янги ёрқин дизайнга эга бўлди. Бампер ва радиатор панжараси ўзгарди, автомобиль янгиланган орқа чироқлар, галогенли фаралар ва нурдиодли кундузги юриш чироқлари билан жиҳозланди.
Шуни таъкидлаш керакки, 2018 йилнинг январь ойи натижалари бўйича GM Uzbekistan Россияда автомобиллар савдоси бўйича 17-ўринни эгаллади. 2018 йилнинг январида АЖ Россияда 1470та автомобиль сотди, бу 2017 йил январидан уч баравар юқори.
Мавзуга оид
15:47
ГФР ҳукумати: Украинадаги энергия таъминоти фалокатли ҳолатга яқин
14:58
Россия авиакомпаниялари эски самолётлар бир қисмини қайта ишлатишга қайтармоқда
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026