Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:06 / 11.03.2023
39574
2 дақиқада ўқилади
ID-карта ва «загранпаспорт»ни янгисига алмаштириш тартиби такомиллаштирилади
Фото: Kun.uz
“Ўзбекистон фуқаросининг идентификация ID-картаси ва хорижга чиқиш биометрик паспорти амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан янгисига алмаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:
- фуқаронинг идентификация ID-картаси ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан уни янгисига алмаштириш билан боғлиқ хабарномалар юборилишини жорий этиш;
- Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига боғланган фуқарога идентификация ID-картаси ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан уни янгисига алмаштириш билан боғлиқ хабарномалар юборишни йўлга қўйиш бўйича зарур бўлган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш;
- идентификация ID-картасини олиш юзасидан шакллантирилган талабномаларнинг фуқаролар томонидан давлат божи тўланмаганлиги сабабли ахборот тизимда тугалланмаган ҳолатда бўлиши ва якунламаган талабномалар сонини ортиши ҳамда ҳисоботларда нотўғри маълумотлар шаклланиши олдини олиш.
Фармон лойиҳаси қабул қилиниши:
- аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш имкониятини яратиш, фуқаронинг идентификация ID-картаси ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан уни янгисига алмаштириш билан боғлиқ хабарномалар юборилишини жорий этиш бўйича зарур бўлган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва хизматни йўлга қўйиш;
- идентификация ID-картасини олиш юзасидан шакллантирилган талабномаларнинг фуқаролар томонидан давлат божи тўланмаганлиги сабабли ахборот тизимда тугалланмаган ҳолатда бўлиши ҳамда якунламаган талабномалар сонини ортиши ва ҳисоботларда нотўғри маълумотлар шаклланиши олдини олиш имкониятини яратади.
Мавзуга оид
19:55 / 26.12.2025
Ўзбекистонда ID-картани қандай олиш мумкин?
18:00 / 01.04.2025
Мактаб вазирлиги 16 ёшга тўлган битирувчилардан паспортни ўз вақтида олишни сўради
18:13 / 27.02.2025
Ўзбекистонда чиройли рақамли ID-карта, паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномалари оширилган нархда берилади
15:30 / 20.02.2025