Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
Шарқий ҳарбий округга қарашли «Ғурумсарой» дала ўқув майдонида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий хизматчилари иштирокида «Дўстлик–2026» қўшма ўқув машғулотларига старт берилди.
Фото: Мудофаа вазирлиги
Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлик даражасини ошириш, замонавий ҳарбий кўникмаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тантанали очилиш маросимида ушбу машғулотлар икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Маълум қилинишича, мазкур қўшма машғулотлар икки давлат Қуролли Кучлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида еттинчи бор ташкил этилмоқда. Ушбу форматдаги машғулотлар 2019 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда ва ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

«Дўстлик–2026» қўшма ўқув машғулотлари 24 апрелга қадар давом этади.
Мавзуга оид
10:10 / 04.04.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
17:57 / 01.04.2026