Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар 100 та сўз учун ярим литр сув. Сунъий интеллект чатботлари жиддий экологик муаммоларни юзага келтирадими?
Chat GPT-4 ҳар 100 та сўз яратиш учун ярим литр сув «ичяпти». Экологлар бу кўрсаткичларга диққат қаратиш керак деб ҳисоблаяпти. Уларнинг таъкидлашича, катта миқдорда сув сарфи келгусида жиддий экологик муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Фото: Express image
Chat GPT-4 сўровларни қайта ишлаш жараёнида серверларни совитиш учун катта миқдорда энергия ва сув сарфлайди. Мисол учун, 100 сўздан иборат электрон почта хабарини ёзиш учун 519 миллилитр сув керак бўлади. Бу ҳақда Washington Post томонидан ўтказилган тадқиқотда келтириб ўтилган.
Pew маркази маълумотларига кўра, ишга туширилгандан бери америкаликларнинг чорак қисми Chat GPT’дан фойдаланиб келади. Унга юбориладиган ҳар бир сўров махсус ресурсларни талаб қилади.
Чатбот серверлари сўровларни қайта ишлаш учун катта миқдорда энергия сарфлайди ва уларни маълумот марказларида совитиш атроф-муҳитга жиддий таъсир қилади.
WP Калифорния университети тадқиқотчилари билан биргаликда ўртача 100 сўзли электрон почта хабарларини ёзиш учун Chat GPT-4 ўз серверларини совитиш учун 519 миллилитр сув ишлатишини аниқлади, бу бир шишадан сал кўпроқ. Агар ҳар бир инсон бир йил давомида ҳар ҳафта шундай хат юборса, унга 27 литр сув керак бўлади. Chat GPT’га ҳар бир сўров минглаб ҳисоб-китобларни амалга оширадиган сервер орқали ўтади ва катта миқдорда иссиқлик ҳосил қилади.
«Сув тизимлари кўпинча ускунани совитиш ва унинг функционаллигини таъминлаш учун ишлатилади», дейилади тадқиқотда.
Экологларнинг таъкидлашича, энг яхши шароитларда ҳам маълумот марказлари ўзлари жойлашган шаҳарларида энг кўп сув истеъмолчилари қаторига киради.
Қайд этилишича, айрим ҳолларда сув ўрнига йирик кондиционер тизимлардан фойдаланилади, айниқса, сув ресурслари чекланган ёки электр энергияси арзон бўлган ҳудудларда. Аммо электр совитиш тизимларига эга маълумот марказлари ҳам ташвиш уйғотади, чунки бу электр тармоғини зўриқтиради.
«СИ кўп энергия талаб қилиши мумкин, шунинг учун биз доимий равишда самарадорликни ошириш устида ишлаймиз», деган Open AI вакили Кайла Вуд.
Маълумот марказлари булутли ҳисоблаш каби бошқа фаолиятни қўллаб-қувватлаш учун жуда катта энергия талаб қилади ва сунъий интеллект бу юкни фақат оширди, дейди Калифорния университети доценти Шаолеи Рен. Агар маълумот маркази иссиқ ҳудудда жойлашган бўлса ва уни совитиш учун кондиционер ишлатилса, серверларни салқин сақлаш учун жуда кўп электр энергияси талаб қилинади. Агар сув билан совитилган маълумот марказлари қурғоқчиликка мойил бўлган ҳудудларда жойлашган бўлса, улар қимматбаҳо табиий ресурс тақчиллиги хавфини пайдо қилади.
Дунёдаги энг кўп маълумот марказлари жойлашган Шимолий Виржинияда фуқаролар янги биноларнинг қурилишига норозилик билдирган. АҚШ сув департаменти маълумотларига кўра, Айова штатининг Вест Дес Моинес шаҳри маълумот марказлари ўчоғи бўлиб, Microsoft каби компанияларга тегишли объектлар округдаги сувнинг тахминан 6 фоизидан фойдаланади. Узоқ давом этган ҳуқуқий курашдан сўнг орегоналиклар Google’ни Портленддан 80 мил шарқда жойлашган Даллесдаги маълумот марказлари қанча сув ишлатишини ошкор қилишга мажбурлашган. Бу шаҳарда истеъмол қилинган умумий сувнинг деярли тўртдан бири қисмини ташкил қилган.
Йирик технологик компаниялар янги совитиш усулларидан фойдаланган ҳолда ўзларининг маълумот марказларини «яшиллаштириш» бўйича мажбуриятини бир неча бор олган. Аммо бу иқлим ваъдалари кўп ҳолларда бажарилмаган.
Июл ойида Google ўзининг охирги экологик ҳисоботини эълон қилганди. Унда углерод чиқиндилар сунъий интеллект ва маълумот марказлари ҳисобига 48 фоизга ошгани келтирилган.
Мавзуга оид
23:21 / 16.01.2026
Википедия сунъий интеллект компанияларига мақолалардан фойдаланиш ҳуқуқини берди
16:08 / 10.01.2026
Ўзбекистонлик олимлар сувни тозалашга қаратилган янги ечимни тақдим этди
13:12 / 03.01.2026
«Беш миллион сунъий интеллект етакчилари»: энг яхши мактаблар электромобил олади
18:56 / 02.01.2026