Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Беш миллион сунъий интеллект етакчилари»: энг яхши мактаблар электромобил олади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасини амалга ошириш ҳамда йил якунида энг юқори натижа қайд этган иштирокчиларни рағбатлантириш белгиланди.
2025 йил 31 декабр куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни АТ соҳасига жалб қилиш, уларнинг рақамли билим ва кўникмаларини ошириш орқали юқори даромадли касбларга йўналтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 849-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан «Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасини амалга ошириш ва мазкур лойиҳа доирасида йил якуни бўйича энг юқори натижаларга эришган ёшлар, уларнинг ўқитувчилари ҳамда таълим ташкилотларини рағбатлантириш таклифи маъқулланган.
Ҳужжатда ҳар йили «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси доирасида энг юқори натижаларга эришган иштирокчиларни тақдирлаш бўйича миллий танлов ўтказиб борилиши белгиланган.
Танлов ғолибларига пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар топширилиши кўзда тутилган. Жумладан:
- 100 нафар ўқитувчи — 1 000 АҚШ доллари эквивалентида пул мукофоти;
- 10 нафар ўқитувчи — хорижий саёҳатга йўлланма;
- 500 нафар ёшлар — ноутбук;
- 500 нафар ёшлар — қимматбаҳо совғалар;
- 3 та олий таълим ташкилоти — пул мукофоти;
- 2 та умумтаълим мактаби («Президент совғаси») — электромобил билан тақдирланади.
Мавзуга оид
20:15 / 09.07.2026
Meta сунъий интеллектга Инстаграмдаги суратдан эгасини огоҳлантирмасдан фойдаланишга рухсат берди
20:38 / 08.07.2026
“Сунъий интеллект қадриятли инсонни енга олмайди” – эксперт билан суҳбат
21:19 / 06.07.2026
Nokia сунъий интеллектга эга тугмали телефонларни тақдим этди
20:12 / 01.07.2026