Ўзбекистон | 12:58 / 22.05.2019
25424
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди 

Илҳом Норқулов Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

У 2018 йилнинг апрель ойидан бери Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Илҳом Норқулов – Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Халқаро иқтисодий муносабатлар» факультетида ва Глазго университетининг «Иқтисодий ривожланиш» йўналишида таҳсил олган. 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тизимида ва ишлаб чиқариш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган мутахассис Марказий банкдаги фаолиятини 2010 йилда бош мутахассис лавозимидан бошлаган. 2013-2018 йилларда Марказий банкнинг Монетар сиёсат департаментига раҳбарлик қилган.

Бундан олдин, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Мавзуга оид