Газ қазиб олиш қисқаряпти, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам камайган
Жорий йилнинг 7 ойида газ қазиб олиш 4,8 фоизга, электр энергияси ишлаб чиқариш 5,5 фоизга, нефт қазиб олиш эса 6,8 фоизга қисқарди.
Статистика агентлиги 2024 йилнинг январ-июл ойларидаги саноат ишлаб чиқариши бўйича маълумотларни эълон қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки 7 ойи давомида газ қазиб олиш ҳажми 26,15 млрд куб метрни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,31 млрд куб ёки 4,8 фоизга қисқарган.
2024 йилнинг январ-июл ойларидаги газ қазиб олиш кўрсаткичлари:
- Январ – 3,99 млрд куб (ўтган йилнинг мос даврида – 4,31 млрд куб);
- Феврал – 3,71 млрд куб (3,85 млрд куб);
- Март – 3,89 млрд куб (4,16 млрд куб);
- Апрел – 3,7 млрд куб (3,94 млрд куб);
- Май – 3,52 млрд куб (3,6 млрд куб);
- Июн – 3,54 млрд куб (3,7 млрд куб);
- Июл – 3,78 млрд куб (3,9 млрд куб).
Маълумот учун, 2022 йилда ҳам газ қазиб олиш 53,8 млрддан 51,67 млрд куб метргача ёки 4 фоизга, 2023 йилда эса 51,67 млрддан 46,71 млрд куб метргача ёки 9,6 фоизга қисқарганди.
Газ қазиб олишнинг қисқариб бориши фонида импорт ҳажми ошиб борябди. Хусусан, январ-июл ойларида хориждан 983,7 млн долларлик газ сотиб олинган, бу 2023 йилнинг мос даври билан таққослаганда, қарийб 5 баробарга кўп.
Ўз навбатида умумий давр учун газ экспорти 5,6 фоизга ёки 323 млн долларгача қисқарган. Аммо охирги ойларда газ сотиш ҳажми ошиб боряпти. Хусусан, биргина июн-июл ойида 263 млн долларлик газ экспорт қилинган.
Дастлабки 7 ойликда кўмир қазиб олиш 3 млн 483 минг тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,4 фоизга ошган.
Шунингдек, ҳисобот даврида нефт қазиб олиш 456 минг тоннадан 425 минг тоннага камайган бўлса, газ конденсати ишлаб чиқариш 707 минг тоннадан 726 минг тоннага ошган.
Январ-июл ойларида электр энергияси ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,5 фоизга ёки 2,48 млрд kWh’га камайган. Хусусан, 2023 йилнинг 7 ойида 45,29 мрлд kWh электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг мос даврида 42,80 млрд kWh’гача пасайган.
Маълумот учун, январ-июл ойларида 81,6 млн долларлик электр токи сотиб олинган (ўсиш – 2,4 фоиз) ва 68,6 млн доллар қийматидаги электр энергияси (ўсиш – 45,3 фоиз) экспорт қилинган.
Ҳисобот даврида дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш 629,8 минг тоннадан 619 минг тоннага (-1,7 фоиз) қисқарган бўлса, бензин ишлаб чиқариш 784,1 минг тоннадан 789,5 минг тоннага (+0,7 фоиз) ошган.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Инглиз тили катта имкониятлар эшигини очишини эрта тушунганман” — Ҳарвард университетига 100 фоизлик грант ютган фарғоналик йигит ҳикояси
Жамият | 17:17 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
2025 йилги глобал хатарлар қайси? Жаҳон иқтисодий форуми ҳисоботи
Иқтисодиёт | 21:23
-
Тайван ҳукумати 120 минг яшил игуанани ўлдирмоқчи
Жаҳон | 21:21
-
Байден иш столи тортмасида Трамп учун мактуб қолдиргани маълум бўлди
Жаҳон | 21:19
Мавзуга оид
08:04 / 21.01.2025
Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
16:46 / 19.01.2025
Самарқанд вилоятида электр таъминотига ноқонуний уланганлар фош этилди
07:45 / 18.01.2025
Хоразм ва Тошкентда ярим млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
17:49 / 14.01.2025