Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр ва газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди
Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида ўрнатиладиган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари МИБ вакилининг иштирокисиз уланади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг «Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди.
Эндиликда энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида ўрнатиладиган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари Мажбурий ижро бюроси вакилининг иштирокисиз уланади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.
Энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилгандан ва улангандан кейин етказиб берувчининг ва истеъмолчининг ваколатли ходими иштирокида приборни ўрнатиш тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.04.2025 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
18:41 / 23.06.2026