Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланди
Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти Денов туманида бир гуруҳ фуқаролар ЙПХ ходимларига қаршилик қилиб, жанжал кўтаргани акс этган видео тарқалганди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошевнинг «Дарё» сўровига жавобан аниқлик киритишича, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларининг 99-бандини бузиб, қарама-қарши бўлакдан ҳаракатланиб келган автомашинага йўл бермасдан ҳаракатлангани учун ходим Lacetti’ни тўхтатган. Инспектор ҳайдовчи ҳужжатларини сўраганида тақдим этмасдан қариндошлари билан ходимларга қаршилик кўрсатган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши доирасида уч нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Ушланганларнинг икки нафари аёл киши.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Автомобил жарима майдонига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
09:27 / 07.04.2026
Деновда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
18:54 / 06.04.2026
Чегарадан кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар олиб кирилишига чек қўйилди
14:24 / 14.03.2026
Фермерга ҳисобланган асоссиз 126 млн сўмлик қарздорлик бекор қилинди
20:20 / 03.03.2026