Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ливанда террорчи худкуш портлаш содир этди, қурбонлар бор
Ливанда террорчи худкуш ўз уйида портловчи ускунани ҳаракатга келтирди, қурбонлар ва жароҳат олганлар бор, дея хабар бермоқда Daily Star газетаси.
Ҳодиса мамлакат шимолида террорчининг уйига ҳарбийлар бостириб кирган вақтда содир бўлган. Шифокорлар ва хавфсизлик соҳасидаги ахборот манбаларининг маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар ичида террористнинг ўзи ва унинг оила аъзолари бор. Энг камида олти киши, жумладан, ҳарбий хизматчилар жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, 12 ноябр куни Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги туманларнинг бирида одам кўп тўпланган жойда икки маротаба теракт содир этилган эди. Ливан ОАВ хабарига кўра, энг камида 43 киши ҳалок бўлиб, 239 киши жароҳат олди. Мазкур теракт учун жавобгарликни ИШИД террористик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
10:45
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:45 / 22.06.2026
АҚШ, Эрон ва Ливан иштирокида махсус тартибга солиш гуруҳи тузилади
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
13:33 / 17.06.2026