Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда 2 марта портлаш юз бериши натижасида 20 киши ҳалок бўлди
Ироқнинг Ал-Миқдадия шаҳрида юз берган 2та портлаш туфайли камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.
Биринчи портлаш шаҳардаги казино биноси олдида ҳудкуш-террорчи томонидан амалга оширилган. Иккинчи портлаш эса кўчада қолдирилган автомобилдаги портловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши натижасида юз берган.
Бу терактлар туфайли камида 50 киши жароҳатлангани айтилмоқда.
Қайд этилишича, бу шаҳар Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридан 80 км масофада жойлашган.
Бундан олдинроқ, Бағдоддаги савдо марказида номаълум шахслар 70 нафарга яқин кишини гаровга олгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:10
АҚШ Ироқ–Сурия нефт қувурини қайта тиклашни режалаштирмоқда
21:16 / 28.06.2026
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026