21:39 / 02.05.2016
9872

Павел Дуров россиялик мухолифатчиларнинг Telegram’даги аккаунтлари бузилишида Россия махсус хизматларини гумон қилмоқда

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров россиялик мухолифатчилар Георгий Албуров ва Олег Козловскийнинг аккаунтлари бузиб кирилишига Россия махсус хизматлари алоқадор бўлишлари мумкинлигини айтди. Бу ҳақда "Эхо Москвы" хабар бермоқда

Дуров кечаси юз берган бузиб кириш қандайдир сабабларга кўра оператордан келадиган, ичида тасдиқлаш коди бўлган смс-хабарсиз бўлгани сабабли бундай хулосага келган.

МТС компанияси матбуот хизматида хизматларни мақсадга йўналтирилган ҳолда ўчирилишга алоқадорликлари рад этилди ва бузиб киришнинг сабабларидан бири сифатида вирус ҳужуми бўлгани ёки веб-интерфейс орқали аккаунтга киришга рухсат олингани, деб тахмин қилинган.

"Кўринишича, Россия махсус хизматлари алоқа операторларига авторизация смс-кодини ушлашни амалга оширишлари учун босим ўтказишни бошлашган", деб таъкидлаб ўтди Дуров блогида.

Дуров, шунингдек, аккаунтни бузиб кириш эҳтимолидан ҳимояланиш учун икки факторли авторизациядан фойдаланишни тавсия қилди.

Аввалроқ Георгий Албуров ва Олег Козловский ўзларининг Telegram’даги аккаунтлари бузиб кирилганини айтишган. Кейинроқ аккаунтларга Нью-Йоркдаги бир IP-адресдан кирилгани маълум бўлган.

Top