Жаҳон | 21:08 / 03.05.2016
12030
1 дақиқада ўқилади

Эрдўғанни мазах қилган немис ҳажвчиси Меркелни танқид қилди

ZDF телеканали эфирида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг номига ҳақоратомуз шеър ўқиган немис телебошловчиси ва ҳажвчиси Ян Бемерманн Германия канцлери Ангела Меркелнинг номига кескин танқид билдирди. Бу ҳақда Zeit нашри ёзди.

"Канцлер гап фикрни ифодалаш эркинлиги ҳақида кетганда заифлик намоён қилиши керак эмас. Бироқ бунинг ўрнига у мени нимта-нимта қилиб, асаб касалига дучор бўлган золимга тортиқ қилди", деб айтди Бемерманн. 

Бундан ташқари, Бемерманн интервьюсида охирги ҳафталарда тўлиқ изоляцияда яшаганини ҳамда федерал канцлер маъмурияти ва алоҳида топшириқлар бўйича федерал вазир Питер Альтмайерга ёрдам сўраб мурожаат қилишини айтди.

Аввалроқ ўтказилган сўровнома маълумотларига кўра, Германиянинг учдан икки қисми Меркелнинг Бемерманнга қарши тергов бошлаш қарорига қарши чиққанлари маълум бўлганди.

Мавзуга оид