Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Осиё учун нефть нархини оширмоқчи
Саудия Арабистони июнда осиёлик нефть импортчиларига нефтнинг расмий нархини оширишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Блумберг агентлиги.
Саудия Арабистони давлат компанияси Saudi Aramco Осиё учун Arab Light нефть маркаси нархини 1,1 долларга ошириши кутилмоқда, бу нарх Уммон ва Дубай маркаларидан 0,25 долларга қиммат бўлади.
Шу тариқа осиёлик харидорлар учун Arab Light нави июнда 2015 йил сентябридан бери энг қиммат нархда бўлади, деб таъкидламоқда агентлик.
Бундан ташқари, Saudi Aramco компанияси қолган етказиб берувчилар билан нархдаги тавофутни 3,95 долларга ошириб, Arab Super Light нефти нархини 1 долларга ва тафовутни 2,6 долларга ошириб, Arab Extra Light нефти нархини 80 центга оширмоқчи. Яқин Шарқ нефть навлари учун эталон нархлар февраль ойидан 60 фоиздан ортиқроққа ошди.
Aramco нефь нархини мижозлар тавсиялари ва нефть нархининг охирги ойдаги ўзгариши, унинг даромадлиги ва ишлаб чиқаришга харажатлар асосида ўрнатади.
Мавзуга оид
13:58
Эрон уруши: БАА ва Саудия ўртасидаги яширин зиддиятлар юзага чиқди
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026