Спорт | 17:38 / 08.05.2016
6314
1 дақиқада ўқилади

Диего Симеоне: Ҳозир «Атлетико» Чемпионлар лигаси финали ҳақида ўйламаяпти

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне "Реал" жамоасига қарши кечадиган Чемпионлар лигаси финал баҳси ҳақида ўйламаётганини айтди.

- Айни дамда бор эътиборимиз "Леванте"га қарши кечадиган ўйинга қаратилган.

Чемпионлар лигаси финалини муҳокама қилиш учун ҳали олдинда 15 кун бор. Биз ҳозирча долзарб масалаларни ҳал қилишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Чемпионатда бошқа жамоаларга ишониб қолишимиз керак эмас. "Атлетико" қолган ўйинларда иложи борича кўпроқ очко тўплашга уринади. Фақат тинмай меҳнат қилиб, керакли натижаларга эришиш ҳақида ўйлаяпмиз, - дея Симеоненинг сўзларини келтиради uff.uz сайти.

Мавзуга оид