Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Саудия Арабистони нефть соҳасида аввалги сиёсатини юритади
Саудия Арабистонининг янги ташкил этилган энергетика, саноат ва маъданли захиралар вазири Холид ал-Фалаҳ унинг мамлакати нефть соҳасидаги аввалги йўналишига амал қилишда давом этишини маълум қилди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар берди.
"Саудия Арабистони ўзининг барқарор нефть сиёсатига амал қилади", деб айтди вазир ва унинг мамлакати энг йирик нефть экспортчиси эканини ва дунёдаги энг ишончли энергия ресурслари етказиб берувчиси мавқеини мустаҳкамлаши зарурлигини таъкидлаб ўтди.
7 майда Saudi Aramco давлат нефть компанияси бошқарув раиси Холид ал-Фалаҳ Саудия Арабистони қиролининг ҳукуматда амалга оширган ўзгартиришлари доирасида янги вазирликки раҳбар этиб тайинланди.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
07:09 / 02.06.2026