ОПЕК давлатлари нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 32,44 баррелга етказди
ОПЕК апрель ойида март ойи билан таққослаганда нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 188 минг баррелга оширди ва бу миқдор кунига 32,44 миллион баррелни ташкил этди. Бу ҳақда ташкилотнинг май ойи ҳисоботига таяниб РИА Новости хабар қилди.
Шундай қилиб, ОПЕК ўзининг кунига 30 миллион баррелни ташкил этувчи қазиб олиш квотаси кўрсаткичини оширди.
“Нефть қазиб олиш асосан Эрон ва Ироқда кўпайди, Кувайт ҳамда Нигерияда эса камайди”, - дейилади ҳисоботда.
Ташкилот экспертлари прогнозига кўра, ОПЕК нефтига бўлган талаб 2016 йилда кунига 1,8 миллион баррелга ошади ва кунига 31,5 миллион баррелгача етади. 2015 йилда ОПЕК нефтига бўлган талаб, ташкилот маълумотига кўра, кунига 29,7 миллионни ташкил этган.
Мавзуга оид
12:37 / 27.10.2024
Нефт – дунё қироллари учун энди тож эмасми?
08:40 / 06.05.2024
ОПЕК Ўзбекистонда хусусий боғчаларни ривожлантиришга 20 млн доллар ажратади
16:03 / 23.11.2023
Жаҳонда нефт нархи 80 доллардан пастга шўнғимоқда
16:31 / 09.06.2023