Жаҳон | 23:27 / 14.05.2016
39839
1 дақиқада ўқилади
Покистон бош вазири Туркия президенти қизининг тўйида меҳмон бўлди
Покистон бош вазири Навоз Шариф Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг кенжа қизи Сумаёнинг Истанбулда ўтган тўйида иштирок этди. Бу ҳақда Samaa.TV хабар бермоқда.
Таъкидланишича, тўйда, шунингдек, Эрдўғаннинг рафиқаси ва қолган уч фарзанди ҳам иштирок этган.
Тўй Қуръон тиловат қилишдан бошланган. Тўйга йиғилган 6 минг киши орасида Туркия собиқ бош вазири Аҳмет Довудўғлу, бош штаб бошлиғи Хулуси Акар, мамлакатнинг собиқ президенти Аҳмад Гул ҳам бўлдилар.
РИА “Новости” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Сумаё Эрдўған йирик мудофаа-саноат корхонасининг раҳбари Селчук Байроқдорга турмушга чиққан.
Мавзуга оид
08:12 / 21.10.2020
Тошкентда карантин қоидалари бузилган ҳолда ўтказилган тўй тадбири ташкилотчиси жаримага тортилди
14:35 / 18.09.2020
Карантинни бузган санъаткорлар: Сенат қўмитаси раиси буни ҳурматсизлик деб баҳолади, Маданият вазирлиги баёнот билан чиқди
10:40 / 17.09.2020
Ҳайдовчига беш миллион, артистга бир миллион жарима: мантиқ қаерда қолди, қонунийлик-чи?
15:10 / 16.09.2020