Жаҳон | 20:37 / 11.06.2016
8792
2 дақиқада ўқилади

Хитойда имтиҳонлар якунланганини нишонлаган 4 ўсмир чўкиб кетди

Хитойнинг Гуандун вилоятида олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларининг якунланганини нишонлаш вақтида 4 ўсмир чўкиб кетди, деб хабар бермоқда маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Воқеа Цзеян шаҳридаги Наньлун сув омборида юз берди. 10 июнь куни 6 ўсмир имтиҳонлар якунланганидан кейин сув омборига боришга қарор қилишган. Ўсмирлар у ерда ёғоч кўприкдан сувга тушиб кетишган. Икки ўсмир қирғоққа чиқа олган, бироқ уларнинг 4 дўсти чўкиб кетган. Ҳалок бўлган ўсмирлардан 3 нафари ўғил бола, бир нафари қиз бўлган.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ўсмирларни жонсиз ҳолатда аниқлашган.

Хитой мактаблари битирувчилари 7-8 июнь кунлари "гаокао" деб аталувчи олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топширишган. Умумий ҳисобда бу йили ушбу имтиҳонларни 9,4 млн битирувчи топширган.  

2008 йилда 10 миллиондан кўпроқ битирувчи кириш имтиҳонларини топширган, олий таълим муассасаларидаги ўринлар сони эса 6 млнни ташкил қилган.

Мавзуга оид