Иқтисодиёт | 09:49 / 29.06.2016
5872
1 дақиқада ўқилади

АҚШ энергия вазирлиги: 2017 йил охирига бориб, нефть баҳоси 60 долларгача кўтарилиши мумкин

2017 йилнинг охирига бориб, Brent маркали нефть баҳоси бир баррелга 60 долларгача ошиши мумкин. Бу ҳақида АҚШ Энергия вазирлигининг Энергетик ахборот бошқармаси (EIA)  раҳбари Адам Сьемински маълум қилди. 

"Ўйлашимизча, 2017 йилда Brent маркали нефть баҳоси ўртача 62 долларни ташкил қилади. 2017 йил охирига бориб, 60 долларга етиши мумкин", - деди Сьемински. 

"2016 йилнинг охирида ҳам нефть баҳоси ҳозиргидан баланд бўлади. Жорий йилнинг охирига бориб, нархлар бир баррель учун 50 доллар атрофида бўлади", - дея таъкидлади Энергетик ахборот бошқармаси раҳбари . 

2014 йилнинг ёзида 115 доллардан тушиб кетган нефть баҳоси 2016 йилнинг май ойи охирига келиб кўтарилди.  
 

Мавзуга оид