Жаҳон | 09:26 / 29.06.2016
16598
1 дақиқада ўқилади

Истанбул аэропортидаги теракт вақтида Албания бош вазири самолёти аэропортга қўнаётган бўлган

Албания бош вазири Эди Рама самолёти Истанбулдаги Отатурк аэропортига у ерда теракт содир бўлган вақтда қўнаётган бўлган, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда Telegraph газетаси.

Маълум қилинишича, Албания бош вазири Туркияга расмий сафар билан келаётган бўлган. Рама аэропортга келиши билан у ва унга ҳамроҳлик қилаётганлар расмий қароргоҳга етказилганлар, улардан ҳеч ким жабрланмаган. 29 июнда Раманинг Туркия пойтахти Анқарага сафари режалаштирилган. 

29 июнь Тошкент вақти билан соат 00:00 да аэропортнинг кириш, чиқиш ва халқаро терминалида учта портлаш содир бўлди. Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 36 киши ҳалок бўлган, 147 киши жароҳат олган.

 

Фото:© REUTERS/ Osman Orsal

Мавзуга оид