Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ракета синовига 1,6 минг киши тайёргарлик кўрган
Шимолий Кореяда ўрта масофага уча оладиган "Хвасон-10" баллистик ракетасини парвозга тайёрлашда 1,6 мингга яқин мутахассис ва хизматчилар иштирок этган. КХДР марказий газетаси "Нодон синмун"да шундай маълумотлар келтирилган.
Баллистик ракета синовига тайёргарлик кўрганлар мамлакат етакчиси Ким Чен Ин билан эсдалик учун суратга тушган. Уларнинг 300дан ортиғи турли даражадаги ҳарбийлар бўлса, қолганлари фуқаролик мутахассисларидир.
Аввал хабар берганимиздек, 23 июнь куни КХДР ўрта масофага уча оладиган "Хвасон-10" баллистик ракетасининг олтинчи синовини муваффақиятли ўтказган эди. У, Япон денгизи осмонида 400 км парвоз қилган.
Ўшанда, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, унинг мамлакати АҚШнинг Осиё-Тинч океани ҳавзасидаги исталган ҳарбий иншоотига зарба бериш имконига эга бўлганини айтган эди.
Фото:© REUTERS/ KCNA
Мавзуга оид
14:43 / 30.01.2026
Ким Чен Ин КХДРни “ўзгартириш”га ваъда берди
16:04 / 12.01.2026
Лондон Киев учун Nightfall баллистик ракетасини ишлаб чиқади
11:34 / 29.12.2025
КХДР Сариқ денгиз йўналишида икки қанотли ракета синовини ўтказди
21:21 / 26.12.2025