Жаҳон | 17:49 / 30.06.2016
21577
2 дақиқада ўқилади

Путин дунёдаги барча муаммолар ечимига оид фикрларини билдирди

Россия президенти Владимир Путин, РФнинг хорижий давлатлардаги элчилари ва махсус вакиллари олдида қилган чиқишида, ўзаро келишув ва ҳамкорликка тайёр туриш - жаҳондаги барча мавжуд муаммоларнинг ечими бўлиб хизмат қилади, деган фикрни билдирди. 

«Айнан ҳамкорлик, умумий хоҳиш-истак ва ўзаро бир тўхтамга келишга тайёр бўлиш - ҳар қандай мураккаб муаммоларнинг, улар ер шарининг қайси нуқтасида пайдо бўлмасин, калити бўлиши лозим. Ҳозирда, зиддиятли ҳолатлар кучайиб бораяпти. Иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги хавфсизлик билан боғлиқ таҳдидлар заифлашиш ўрнига, аксинча кучаймоқда. Дунёнинг янги-янги минтақаларини қамраб олаяпти. Ишончим комилки, вазиятларнинг хавфли тус олиши, уларнинг бошқариб бўлмас даражада ривожланишини мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик асосида бартараф этиш мумкин. Жаҳон ҳамжамияти эса, янада адолатли халқаро тартибни шакллантириш томон ҳаракатланиши керак. У, ягона ва бўлинмас хавфсизлик қоидалари ва умумий масъулият тушунчалари негизида ишлаб чиқилиши лозим», — деган Владимир Путин.

Мавзуга оид