Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Facebookни махлуққа айланиб бораётганликда айблади
Исроил жамоат хавфсизлиги вазири Гилад Эрданнинг фикрича, Фаластин халқи билан тўқнашувларда қисман бўлса-да, Facebook ижтимоий тармоғининг ҳам айби бор, деб хабар қилмоқда Re/Code нашри.
«Қурбонлар учун жавобгарлик қисман Facebook зиммасида. У махлуққа айланиб улгурди. Фаластиннинг ёш авлоди турли чақириқларни ўқиб, сўнгра Facebookдаги муҳокамалардан илҳомланиб, ўз жонларига қасд қилишади», — деб баёнот берган Эрдан.
Facebook тармоғи раҳбарияти эса, ўз навбатида хавфсизлик ташкилотлари билан тезкор ҳамкорликни қайд этиб, ижтимоий тармоқ доирасида зўравонлик ва бевосита таҳдидларга йўл қўйилмаслигини қўшимча қилган.