Қозоғистон 2030 йилгача электр энергияси ишлаб чиқаришни 2марта оширмоқчи
Қозоғистон Республикаси 2030 йилга келиб, электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини қарийб 2 бараварга оширмоқчи, деб маълум қилган мамлакат энергетика вазири Канат Бозумбоев, Остонада ташкил этилган "яшил иқтисодиёт"га ўтиш бўйича Кенгаш йиғилишида.
"2015 йили республика электрстанцияларида 91 миллиард кВт электр энергияси ишлаб чиқилган, 2030 йилга бориб, бу рақамни 130–175 миллиард кВт/соатга етказиш режалаштирилмоқда", – дея Бозумбоев сўзларидан иқтибос келтирилган Қозоғистон бош вазири Карим Масимов сайтида.
Бозумбоевнинг қайд этишича, электроэнергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ис гази ҳажмининг ошишига сабаб бўлмаслиги лозим. Бунинг унун ўз вақтида зарурий чоралар кўрилиши керак.
Қозоғистон бош вазири Карим Масимов ўз навбатида, мамлакат "яшил" иқтисодиётни барпо этиш бўйича бутунжаҳон йўлидан ажралиб қолмаслиги зарур, деган фикрни билдирган. Чунки, яқин келажакда, экологик жиҳатдан зарарли лойиҳаларга хорижий сармояларни жалб этиш мушкул вазифа бўлиб қолади.
Фото:© Fotolia
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:00 / 13.11.2024