Жаҳон | 21:20 / 09.07.2016
9375
2 дақиқада ўқилади

НАТО Россия билан ракеталарга қарши мудофаа тизимини муҳокама қилишга тайёр

НАТО агар Москва тайёр бўлса, Россия билан ракеталарга қарши мудофаа тизимини муҳокама қилишга тайёр, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Бу ҳақда НАТОнинг Варшавадаги саммити якуний матбуот баёнотида айтилди. 

Баёнотда баллистик ракеталардан ҳимояланиш тизими Россиянинг стратегик босиб туриш тизимига қарши тура олмаслиги ва НАТО келажакда бу тизимга у бундай имкониятга эга бўлиши учун ўзгартириш киритмоқчи эмаслиги айтилган. 

"Россиянинг баллистик ракеталардан ҳимояланиш тизими сабабли иттифоқдошларни нишон қилиш таҳдиди номақбул ва самарасиздир. Агар Россия баллистик ракеталардан ҳимояланиш тизимини муҳокама қилишга тайёр ва альянс рози бўлса, НАТО муҳокама учун очиқ қолади", дейилмоқда хабарда.

Баёнотда, шунингдек, НАТО ядровий қурол бор экан, ядровий альянс бўлиб қолиши, бироқ у ўзаро манфаатли асосда ядровий қуролларни қисқартиришга кўмак бермоқчи эканлиги айтилган.    

Аввалроқ НАТО Россия билан конструктив муносабатларга интилаётгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид