Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The Guardian: «НАТО Россия билан қалтис ўйин қилмоқда»
Австралиянинг Польшадаги собиқ элчиси Тони Кевин НАТОнинг Варшавадаги охирги йиғини ҳақида фикр билдирди. Унинг фикрича, НАТО ҳаддан ташқари хавфли юришни амалга оширди.
«Ғарб етакчилари «Путиннинг агрессив Россияси»га кўрсатиб қўйишни режа қилиб, ҳадларидан ошишмоқда. Улар Москвадан 600 километр узоқликда 4 мингта НАТО армиясини жойлаштиришди. Хўш, қайси бири агрессия?
Бу аскарлар шунчаки тайёргарлик кўриш учун эмас, жанг қилиш учун келишган. Европа 1913 ва 1939 йилдан буён бундайин хатар остида қолмаган эди. НАТО Россия билан жуда қалтис ўйин қилмоқда.
Польша ва Болтиқ бўйи мамлакатлари етакчилари АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг ноғорасига ўйнашмоқда. У ердаги мамлакат раҳбарларига қатъият етишмайди, деб қўрқаман. Бу воқеаларнинг барчаси Обама, Кэмерон, Меркел ва Олланднинг ташқи сиёсатдаги «ҳалокати» билан якунланиши ҳеч гап эмас», - дейди жаноб Тони Кевин.
Мавзуга оид
09:11
Украина дронлари Россиянинг йирик нефт заводига зарба берди
08:46
РФ денгиз тубига ядровий қурол жойлаштириши мумкинлиги айтилди
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
21:56 / 20.05.2026