Жамият | 14:26 / 14.07.2016
15348
1 дақиқада ўқилади

Божхона текширувида ноқонуний олиб ўтилиши режалаштирилган ўйинчоқлар аниқланди

Фото: ТББ

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан Тошкентда фаолият юритаётган корхоналардан бирининг номига хориждан темир йўл контейнерида келтирилган юклар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, мазкур товарларга тегишли божхона юк декларацияси ва йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд қилинмаган, қиймати салкам 4,5 млн. сўмлик 6 турдаги 504 дона болалар ўйинчоқлари яширин равишда олиб киришга уринилган аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Мазкур постда аниқланган шунга ўхшаш яна бир ҳолатда эса, якка тартибдаги тадбиркор номига хориждан келтирилган юклар божхона кўригидан ўтказилганда, унда божхона юк декларацияси ва бошқа ҳужжатларда қайд қилинган миқдоридан ортиқча бўлган 37,1 млн сўмлик 3903 дона болалар ўйинчоқлари олиб кирилгани фош бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона суриштирувлари ва текширув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид