Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон нефть қазиб олиш ҳажмини 2,4 фоизга пасайтирди
Фото: AP
Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазирлиги статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат 2016-йил январь-июнь ойларида 32,975 миллион тонна нефть қазиб олган. Бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 фоизга кам демакдир.
Ҳисобот даврида газ конденсати қазиб олиш кўрсаткичи 5, 815 млн тонни ташкил этган ва ўтган йилгига нисбатан 9,9 фоизга қисқарган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг илк яримйиллигида Қозоғистонда 10,083 миллиард кубметр табиий газ (6,3 фоизлик пасайиш) ва 12,658 миллиард кубметр ҳажмда нефть йўлдош гази қазиб олинган (3,5 фоизлик ўсиш қайд этилган).
Мавзуга оид
21:35 / 20.05.2026
Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди
18:02 / 20.05.2026
Си Путин билан Россия гази учун шартнома тузишни яна рад этди
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
09:39 / 11.05.2026