Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрлик эксперт: Туркия беқарор ҳудудлар қаторига кирди
Фото: © РИА Новости
Туркияда давлат тўнтаришига уриниш мамлакатни беқарор минтақалар гуруҳига киритиш учун узил-кесил асос бўлади. Мисрлик сиёсатшунос Саид Содиқнинг фикрича, Ражаб Тойиб Эрдўғандан қасос олиш истагидагилар томонидан уюштирилган 16 июль воқеалари мамлакатда беқарорлик келтириб чиқариши мумкин.
"Туркия ҳукумати халқни курдларга қарши кўтарди, террорчилар мамтакат юрагига зарба бера бошлади, иқтисодиётдаги ютуқлар парда ортига ўтди, энди эса давлат тўнтаришига уриниш гувоҳи бўлдик. Унда Туркия армиясининг 30 фоизга яқини иштирок этди. Туркия 16 июль куни беқарор минтақалар гуруҳига кирди ва бу ерда узоқ вақт қолади", дея тахмин қилган эксперт.
Сиёсатшуноснинг фикрича, Туркиядаги вазият беқарорлашувидаги асосий сабаб терроризм муаммоси.
"Терроризм - ҳозирда Туркиянинг асосий муаммоси. Туркия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланиши айтиладиган ИШИДни ташкил қилишдан мақсад ташкилотнинг Сурияда вазиятни ўзгартиришига эришиш эди. Эндиликда бу ташкилот жангарилари Туркиянинг ўзига қарши ҳаракат қилмоқда", дейди Содиқ.
16 июлга ўтар кечаси Туркия ҳукумати давлат тўнтаришига уриниш содир этилгани ҳақида маълум қилди. Туркиялик ҳарбийлар ҳукуматни ўз қўлига олгани ҳақида эълон қилди. 16 июль куни эрталаб исёнчи ҳарбийлар таслим бўла бошлади. Туркия ҳукумати фитна бостирилгани ҳақида эълон қилди.
Мавзуга оид
21:32 / 20.05.2026
Туркия қитъалараро ракетасини кўз-кўз қилди. Яна қайси давлатлар бундай қурилмага эга?
20:58 / 14.05.2026
Қозоғистон Туркия дронларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш майдонига айланади
21:31 / 06.05.2026
Сурия хавфсизлик кучлари Идлибда ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди
09:51 / 06.05.2026