Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея компанияси NASAга литий-ион батареялари етказиб беради
Жанубий Кореянинг LG Chem Ltd. компанияси NASA литий-ионли аккумулятор батареяларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Улар, фазогирларнинг скафандрларида қўлланилади, дейилади компания тарқатган ахборотда.
"Бу жанубий кореялик компания ва NASA ўртасидаги илк шартномадир", - деб аниқлик киритилган ҳужжатда. Унга кўра, маҳсулотларни етказиб бериш жорий йилнинг иккинчи ярмидан бошланади.
LG Chemнинг қайд этишича, NASA билан ҳамкорлик "шубҳасиз, авиация ва аэрокосмик соҳада фаолият юритувчи бошқа компаниялар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишни истаётган фирма ишларига ижобий таъсир кўрсатади".
Шундай бўлса-да, битимнинг молиявий жиҳатлари сир тутилмоқда.
Мавзуга оид
20:41 / 01.07.2026
NASA Ойдаги биринчи доимий база қурилишига юз миллионлаб доллар сармоя киритди
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
09:59 / 29.05.2026
Жефф Безоснинг Ойга учадиган ракетаси синов парвози олдидан портлаб кетди
13:32 / 14.05.2026