Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малида ҳарбий базага ҳужум вақтида 17 аскар ўлдирилди
Фото: Reuters
Мали марказидаги ҳукумат кучларининг ҳарбий базаси жангарилар томонидан эгалланиши давомида камида 17 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ва 35 киши жароҳатланган. Бу ҳақида Agence France Press нашрига асосланиб ТАСС агентлиги хабар тарқатди.
Дастлабки хабарларда 12 кишининг ўлими ва 27 кишининг жароҳатлангани ҳақида айтилганди.
Бу ҳужум учун жавобгарликни фульбе қабиласи зиммасига олган.
Малининг марказий қисмида, пойтахт Бамако шаҳридан 510 км масофада жойлашган Нампала шаҳрига 19 июль куни эрталаб ҳужум уюштирилган. Ҳукумат қўшинлари қарши ҳужумга тайёргарлик кўришмоқда.
Мавзуга оид
10:59 / 09.05.2026
Уруш ичидаги давлат: Малида нималар бўлмоқда?
18:47 / 27.04.2026
Малида жанглар. Мудофаа вазири ўлдирилди, руслар бир шаҳарни ташлаб чиққани айтилмоқда
17:38 / 26.04.2026
Малида исёнчилар Россия вертолётини уриб туширди
11:49 / 14.11.2025