Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий кореялик КХДРга ўтмоқчи бўлганликда гумон қилинмоқда
Фото: Mikolaskova Lucie / CTK / Globallookpress.com
Сеул шаҳри прокуратураси КХДРга ўтишга уринган Жанубий Корея фуқаросига айблов эълон қилди, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги.
Терговчиларнинг фикрича, у хавфсизлик тўғрисидаги миллий қонун талабларини бузган. Унга мувофиқ, мамлакат фуқаролари ҳукумат рухсатисиз шимолий кореяликлар билан алоқа ўрната олмайди. Бундан ташқари, КХДРга фойда келтирадиган хатти-ҳаракатларни содир этишга ҳақлари йўқ.
Тергов маълумотларига кўра, 54 ёшли эркак 2013 йил сентябрь ойида Хитойга бориб, у ердан Шимолий Кореяга ўтишга муваффақиятсиз уринган. Бир ой ўтгач, у КХДРнинг Пекиндаги элчихонасига мурожаат қилган. Бироқ, унга рад жавоби берилган.
Маълумотларга кўра, у 2012 йили Жанубий Кореяда бўлиб ўтган президентлик сайловларидаги қонунбузарликларни КХДР ОАВга хабар қилмоқчи бўлган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026